ПСЖ Энрике билан шартномани янгиламоқчи

ПСЖ 2023 йилда жамоани қабул қилиб олган Луис Энрике билан янги шартнома тузиш ҳақида ўйламоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, 2025 йилгача амал қиладиган битимни клуб янгилаш истагида. Тез орада томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. 

Энрике шогирдлари янги мавсумни жуда яхши кайфиятда бошлашди. Жамоа 3 та турнинг барчасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!