ПСЖ Энрике билан янги шартнома имзоламоқчи
ПСЖ va Луис Энрике шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Париж клубининг бош мураббий билан янги шартномаси, эҳтимол, уч ёки тўрт йилга мўлжалланган бўлади, деб ёзади Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг. ПСЖ яқин вақт ичида келишувга эришилишига шубҳа қилмайди.
Энрике жамоани 2023 йил июль ойидан бери бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида парижликлар уч марта Франция чемпиони va мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлишди, 2 мартадан ЕЧЛ va Франция кубогини қўлга киритишди, шунингдек, бир мартадан Европа Суперкубоги va Қитъалараро кубок ғолиби бўлишди.

Фикрлар