ПСЖ футболчилари ҳайратда!

ПСЖ футболчилари Килиан Мбаппенинг Япония бўйлаб турнега киритилмаганидан ҳайратда.

"RMC Sport хабарига кўра, ПСЖ футболчилари клуб раҳбариятининг қароридан ҳайратда қолган. Шунга қарамай, жамоада яхши муҳит мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе шартномани бир йилга узайтириш вариантини фаоллаштиришдан бош тортгани учун ПСЖ уни мавсумолди сафари учун таркибдан четлатганди. Килиан Францияда қолди, у клубдан кетиши кутилаётган бир гуруҳ футболчилар билан машғулот ўтказмоқда.

31 июлгача Мбаппеда шартномани янгилаш опциясини фаоллаштириш имконияти бор. Агар бу амалга ошмаса, у 1 август куни трансферга қўйилади.

"RMC Sport" хабарига кўра, ҳужумчига "Челси" ва Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клублари фаол қизиқиш билдирмоқда, улар футболчига икки йил ичида 400 миллион евро таклиф қилишга тайёр.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!