ПСЖ ҳали Неймарга янги шартнома таклиф қилмади

ПСЖ клуби ҳалигача Неймарга янги шартнома таклиф қилмади.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра Франция чемпиони бразилиялик футболчи билан 2020 йилга ўтиб келишувни узайтирмоқчи. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги ҳозирги келишув 2022 йилга қадар имзоланган. Унга эса “Реал” ва “Барселона” клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖда 5 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!