ПСЖ ҳимоячиси "Лейпциг" сафига кўчиб ўтди

ПСЖ ҳимоячиси Эль-Шадай Битшиабу "Лейпциг" сафига ўтди. 

Битшиабу немис клуби билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 18 ёшли ҳимоячи "буқалар" сафида 5-рақам остида тўп тепади. 

Журналист Фабрицио Романо берган хабарга кўра, ёш фулбек учун "Лейпциг" 15 миллион евро тўлаган. Шунингдек, бонуслар билан бу миқдор 20 миллион еврога етиши мумкин. Шунингдек, парижликлар унинг кейинги сотувидан 15 фоиз улуш олади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!