ПСЖ ҳимоячиси қайси жамоага ўтиши аниқ бўлди

"Пари Сен-Жермен" клуби ҳимоячиси Томас Менье фаолиятини "Боруссия" Дортмундда давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли бельгиялик футболчи немис клуби билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Айтиш керакки, у “Боруссия” сафига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади. Боиси, унинг парижликлар билан шартномаси шу ой сўнггида ўз якунига етади.

Менье жорий мавсум ПСЖ сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!