ПСЖ Кейн бўйича ҳазиллашмаяпти. Клуб ҳужумчи учун 100 миллион тўлашга тайёр!
ПСЖ клуби ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Парижликлар бу йўлда "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олмоқчи.
"RMC Sport" нашрининг хабар беришича, Париж гранди англиялик форвард учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Музокаралар келаси ҳафтада бошланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Килиан Мбаппе билан боғлиқ вазиятда хатога йўл қўймаслик учун унинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Вариантлар орасида Кейндан ташқари Душан Влахович ("Ювентус"), Виктор Осимхен ("Наполи") ва Рандало Коло-Муани ("Айнтрахт") каби ҳужумчилар мавжуд.
Фикрлар