ПСЖ "Мальорка"нинг жанубий кореялик футболчисини сотиб олишга яқин турибди

ПСЖ клуби "Мальорка"дан Ли Канг-Инни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Foot Mercato" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, трансфер якуний босқичда. 22 ёшли жанубий кореялик футболчи учун парижликлар 15 миллион евронинг бахридан ўтади. 

Лига ПСЖдан ташқари "Атлетико" ҳам қизиқиш билдираётганди. Аммо ярим ҳимоячи Франция клубининг таклифини қабул қилди. 

Маълумот ўрнида, Канг-Ин якунланган мавсум Ла Лиганинг 36 ўйинида 6 гол ва 7 ассист қайд этишга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!