ПСЖ Мбаппега 60 миллион евро тўлашга мажбур

ПСЖ энди Килиан Мбаппега 60 миллион евролик содиқлик бонусини тўлашдан қочмайди.

 "Marca" ва "Cope" журналисти Педро Мората хабарига кўра, Мбаппе янги мавсумда ушбу клубда ўйнаш ёки ўйнамаслигидан қатъи назар, ПСЖдан 60 миллион евролик содиқлик бонусини олади. Бу маълумотни Моратега тасдиқлади.

2022 йилнинг май ойида имзоланган шартномага кўра, ПСЖ Мбаппе 2023 йилнинг 31 июлига қадар жамоага киритилса, унга 60 миллион евро тўлашга рози бўлган. Бонусни олиш учун бошқа шартлар йўқ.

ПСЖ кейинги мавсумда бу суммани ҳужумчига тўлаб беради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!