ПСЖ Мбаппега 90 миллион евро бонус тўлайди, агар...
Килиан Мбаппе ёзда ПСЖни тарк этмаса, катта бонус олади. RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра, агар Мбаппе ёзда Парижда қолса, у 90 миллион евро бонус олади.
Қайд этилишича, Килиан ПСЖдан норози. У ўтган ёзда клубнинг трансфер бозоридаги сиёсатидан қониқмаган. Бу нафақат жамоага қўшилганлар, балки уни тарк этганларга ҳам тегишли. Қолаверса, Мбаппени ПСЖ мавсум бошланишидан олдин унга тегишли бўлган бонусни тўламагани ҳам ғазаблантирди.
Ҳозирча ПСЖда ҳеч ким Мбаппенинг шу ёзда кетишини тасаввур ҳам қила олмайди.
Олдинроқ Мбаппе ПСЖ билан шартномасини 2025 йилгача узайтириш вариантини фаоллаштирмаслиги маълум бўлганди. Франсиялик футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида 41 та ўйинда 40 та гол урган.
Фикрлар