ПСЖ Меньени 40 млн евро эвазига сотишга тайёр
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти агар жиддий таклиф бўлса, бельгиялик қанот ҳимоячиси Томас Меньени қўйиб юборишга тайёр.

Tribal Football нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 26 ёшли футболчисини 40 млн еврога сотишни режалаштиришмоқда. Меньенинг хизматларига айни дамда МЮ, "Ювентус" ва "Челси" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.