ПСЖ Месси кетганидан кейин катта ишларга қўл уряпти
ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида таркибда жиддий ўзгаришлар қиладиган бўлди. Жамоадан Лионель Месси кетди. Яна бир неча футболчига жавоб бериб юборилади.
Хусусан, Неймар ҳам ўзига бошқа иш жойи топиши керак.
Клуб хўжайинлари таркибни асосан ёш ўйинчилар ҳисобига кучайтирмоқчи.
L’Équipe нашрининг таъкидлашича, парижликлар камида етти нафар футболчини олиб келади. Биринчилардан бўлиб, “Спортинг”да порлаётган Мауэль Угарте трансфери амалга оширилиши режалаштирилган.
Бу ўйинчи учун 60 миллион евро сарфланади. Клуб раҳбарияти скаутларга асосан эркин агентга айланаётган иқтидорли ўйинчиларни топиш вазифасини юклаган.
Фикрлар