ПСЖ Месси-Неймар-Мбаппе учлигидан воз кечди
ПСЖ ҳужум чизиғида дунёнинг энг кучли учлиги – Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппени жамлаган эди. Бироқ, клуб раҳбарияти келаси мавсум бу триодан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, клуб раҳбариятининг бу қарорга келишига нима сабаб бўлгани очиқ айтилмаётган бўлса-да, мутасаддиларнинг кескин хулосаси Лионель Месси билан муносабат бузилганига боғлиқ экани маълум.
Аргентиналик юлдуз клуб билан янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда. ПСЖнинг Қатардаги хўжайинлари ҳозирги раҳбариятдан нима қилиб бўлса ҳам, жаҳон чемпионини Парижда олиб қолишни талаб қиляпти.
Неймар катта маош олаётганига қарамай, жамоага етарли даражада фойда келтирмаяпти. Бунга бразилиялик ҳужумчининг кўп жароҳат олаётгани ва соғлиғини тиклаш учун узоқ вақт сарфлаётгани йўл қўймаяпти.
Килиан Мбаппе эса, мунтазам равишда раҳбариятга босим ўтказиб келмоқда. Франциялик футболчи яқинда клубнинг реклама ролигини қаттиқ танқид қилганди.
Фикрлар