ПСЖ Месси ўрнига зўр ҳужумчи топди

ПСЖ раҳбарияти Лионель Мессини янги шартномага кўндира олмаётгани боис, унга ўринбосар қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, мураббийлар штаби ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе билан бирга “Милан”дан кетишга тайёргарлик кўраётган Рафаэль Леауни ўйнатмоқчи.

Клуб раҳбарияти ҳам 23 ёшли португалиялик тўпурар келажакда Лионель Мессининг ўрнини босишига ишонч билдиряпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, Мессининг ўзи “Барселона”га қайтишга мойил бўлиб турибди. Каталония клуби президенти Жоан Лапорта аргентиналик жаҳон чемпионини олиб келишнинг йўлларини қидирмоқда.

Рафаэль Леаунинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. ПСЖ уни олиб келиш учун катта миқдорда бадал пули тўлаши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!