ПСЖ Мессидан воз кечадиган бўлди
ПСж раҳбарияти шартномаси тугаб бораётган Лионель Месси бўйича бир қарорга келди. Mirror нашри журналистларининг таъкидлашича, парижликлар аргентиналик жаҳон чемпионига бошқа янги шартнома таклиф қилмайди.
Шу тариқа, 35 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида бошқа клубга бепул ўтиш имкониятига эга бўлади.
Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифий клуб сиёсатини ўзгартирган. Энди у жамоада истеъдодли франциялик ёш футболчиларни жамлайди. Энди катта маблағ сарфлаб, футбол юлдузларини олиб келиш амалиётидан воз кечади.
ПСЖ ўз сафида жаҳон футболи юлдузларини жамлагани билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаяпти. Бунга кўп жиҳатдан бош мураббий вазифасида ишлаётган мутахассисларнинг ёрқин юлдузларни етарли даража бўйсундира олмаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.
Фикрлар