ПСЖ Мессини қўйиб юбормоқчи эмас
ПСЖ клуби футболчи Лионель Месси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради. Бу ҳақда Испаниянинг нуфузли "Marca" нашри хабар бермоқда.
Аргентиналик футболчининг Париж жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади. У янги шартнома борасида Қатардаги Жаҳон чемпионатидан кейин ўйлаб кўришга қарор қилган.
Месси ПСЖ машғулотларига 5 июль куни етиб келган. Бу белгиланган муддатдан бир ҳафта олдин дегани.
35 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум парижликлар сафида барча турнирлар доирасидаги 34 ўйинда 11 гол ва 14 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар