ПСЖ Неймар билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти

ПСЖ клуби раҳбариятининг бразилиялик ҳужумчи Неймар билан амалдаги шартномани узайтириш борасида олиб борган музокаралари муваффақиятсиз якунланди.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга қараганда томонлар ўртасидаги музокаралар жуда фаол кечган, бироқ якунда келишувга эришилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖда 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Таъкидлаш керакки, ўтган ёз Неймар ПСЖдан кетишни хоҳлаган эди. Бироқ, унга харидор бўлган “Барселона” ҳам, “Реал” ҳам француз клуби билан келиша олмади.