PSJ o‘z uyida ochko yo‘qotdi

  • 29 noyabr, 2020, 02:56
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Frantsiya 1-divizioni 12-turidan o‘rin olgan PSJ - "Bordo" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda jamoalar 2:2 hisobida durang natija qayd etishdi. 

Tecno

Dastlab, Pembele o‘z darvozasini ishg‘ol qilib, parijliklarni qiyin ahvolda qoldirdi. Birinchi taym yakunigacha Neymar va Kin gol urgan holda, hisobdagi ustunlikni mezbonlar tomoniga og‘dirdi. 60-daqiqada Adli hisobni tenglashtirishga muvaffaq bo‘ldi va bu uchrashuvdagi so‘nggi gol bo‘lib qoldi. 

Ushbu o‘yindan so‘ng, Tuxel shogirdlari 25 ochko bilan 1-pog‘onada qoladigan bo‘lishdi. Bordoliklar esa 11-o‘ringa ko‘tarilib olishga erishdi. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Пембеле сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Ди Мария сўнгги дақиқаларнинг энг фаол ўйинчиси бўлиб турибди. 

  • 85'

    Паредес ўрнига Икарди майдонга тушди. 

  • 81'

    Баккер ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди. 

  • 77'

    Неймарнинг зарбасини Костиль чиройли тарзда бартараф этди. 

  • 76'

    Зарбалар статистикаси 8:2. ПСЖ фойдасига. 

  • 73'

    Хатем Бен-Арфа бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 70'

    Бурчакдан узатиб берилган тўпга Мойзе Кин йўллаган зарба ноаниқ кетди. 

  • 67'

    Отавио ҳужумда фол ишлатди. 

  • 64'

    Рафинья ва Вератти захирага олинади. Улар ўрнида Ди Мария ҳамда Эррера ҳаракат қилади.

  • 61'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ясин Адли ҳисобни тенглаштирмоқда. 

  • 58'

    Рафинья бурчак зарбасидан тўпни узатди. Ҳимоя ўз ўрнида. 

  • 57'

    Баккернинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди. 

  • 55'

    Мбаппенинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 54'

    Парижликлар бурчак зарбасини қисқа паслар орқали ўйнаб кетди. 

  • 51'

    Бен-Арфанинг бурчак узатмасини Байс дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 48'

    Мбаппенинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Рафиньянинг ўрта масофадан йўллаган зарбаси у қадар кучли чиқмади. 

  • 40'

    Рафинья амалга оширган бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди.

  • 36'

    Зарканнинг зарбасини Рико бир амаллаб қайтарди. 

  • 34'

    Мбаппенинг жарима майдони ичидан берган зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 31'

    Мбаппенинг яна бир рейди ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кин дарҳол жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

  • 27'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Неймар 11 метрлик нуқтадан адашмади. 

  • 26'

    Отавио сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 26'

    ВАР пенальти белгилади. Неймар тўп олдига яқинлашмоқда. 

  • 24'

    ПСЖ футболчилари ҳакамдан пенальти талаб қилмоқдалар. ВАР қарорини кутамиз. 

  • 20'

    Мбаппенинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 18'

    Сабалининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди. 

  • 15'

    Мбаппенинг юриши энг сўнгги паллада тўхтатиб қолинди. 

  • 13'

    ПСЖ бурчак зарбасидан фойдалана олмади. 

  • 10'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жош Маджа аниқ зарба йўллаб, Рико дарвозасини ишғол қилди. 

  • 8'

    Бурчак зарбаси парижликларга наф келтирмади. 

  • 7'

    Мбаппенинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар тепиб юборди. 

  • 5'

    Флоренци тўпни жарима майдонига ташлаб берди. Аммо бу рақиб дарвозасига хавф туғдирадиган даражада муваффақиятли чиқмади. 

  • 3'

    Неймар офсайдда қолиб кетди. Ёрдамчи ҳакамлар буни маълум қилди. 

  • 2'

    Мойзе Киннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ПСЖ - "Бордо" учрашуви бироздан сўнг бошланади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!