ПСЖ Рэшфордга қанча маош таклиф қилганди?
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд 2022 йилнинг ёзида клубни тарк этиши мумкин эди. Унга бир қатор клублардан таклифлар тушган ва вариантлар орасида ПСЖ ҳам бор эди. Англиялик ҳужумчига парижликлар ҳафталик 450 минг евро тўламоқчи бўлган. Бу йилига 22 миллион еврони ташкил қилади. Форвард ўз жамоасида 200 минг фунт стерлинг олади.
Рэшфорд ўтган мавсумда клубнинг муҳим ўйинчилар рўйҳатидан тушиб қолган эди. Роналдунинг трансфери 25 ёшли футболчига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Маркус Криштиану жамоа сафида тўп тепаётган пайтда кам ўйин амалиётига эга бўлаётганди. Статистикага назар солсак, ҳужумчи ўтган мавсум МЮ таркибида 32 та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 7 та голида иштирок этдган. Бу кўрсаткичлар ҳозирги ҳолат билан анча фарқ қилади. Рэшфорд мазкур мавсумда 44 та матчда қатнашиб, 27 марта рақиб дарвозасини ишғол қиилди ва 9 та ассист амалга оширди.
"Манчестер Юнайтед" айни дам Рэшфорд билан амалдаги шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда. Раҳбарият битимга кўра, уни яна бир йилга қолиш бандини фаоллаштирмоқчи.
Фикрлар