ПСЖ ва "Реал" вакиллари Мбаппенинг трансфери борасида музокарага киришди

ПСЖ ва "Реал" клублари ҳужумчи Килиан Мбаппенинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда "PSG Community" ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, Париж гиганти хўжайинлари 24 ёшли юлдузни текинга йўқотиб қўйишни исташмаяпти, шу боис ўзлари "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес билан боғланиб, ёзда амалга оширилиши мумкин бўлган трансфер тафсилотларини муҳокама қилишган. Шу билан бирга, француз клуби Мбаппени 200 миллион евродан камига қўйиб юборишни истамаяпти.

"Transfermarkt" портали Килианни 180 миллионга баҳоламоқда. Унинг парижликлар билан меҳнат шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!