ПСЖ вакилининг "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлди

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Неймар "Бавария"га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида майдонга тушмайди.
Бу ҳақда парижликлар бош мураббийи Кристоф Галтье маълум қилди.
"Кейинги икки ўйинда "Нант" ва "Бавария"га қарши Неймар майдонга туша олмайди. Тактикамиз ўзгаради. Неймарсиз иккита ярим ҳимоячи ўрнига учта ярим ҳимоячи ва иккита ҳужумкор ўйинчи билан ҳаракат қиламиз.
Неймарнинг йўқлиги аҳамиятсиз воқеа деб айта олмайман. Бу биз учун жуда катта йўқотиш" - деди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи Лига 1 доирасидаги "Лилл"га қарши (4:3) учрашувида жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!