ПСЖ ёки "Реал": Мбаппенинг танлови маълум

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппенинг келажаги борасидаги режалари маълум бўлди. "RMC Sport" нашри хабарига кўра, 24 ёшли ҳужумчи келаси мавсумда парижликлар сафида қолишга қарор қилган.

Манбанинг қайд этишича, Мбаппе ПСЖда ҳамма нарсадан мамнун, трансфер ҳали унинг режаларига киритилмаган. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, агар хоҳласа, Килиан бир мавсумга узайтириш вариантини фаоллаштириши мумкин.

Аввалроқ ОАВда Мбаппенинг "Реал"га ўтиши қизғин муҳокама қилинганди.

Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 38та гол ва 9та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!