ПСЖ юлдузи “Реал”га ўтишга тайёр
ПСЖ етакчиларидан бири Марко Верратти мавсум якунланганидан кейин жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
RMC Sport нашрининг хабар беришича, италиялик ярим ҳимоячи Испания чемпионатига кўчиб ўтиб, “Реал” шарафини ҳимоя қилишга мойиллик билдирмоқда.
Верраттини Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ўзи катта маош эвазига ўз сафига қўшиб олмоқчи. Араблар бу футболчи ёрдамида Лионель Мессини Саудияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.
30 ёшли футболчи “Пескара” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоада тўрт йил ўйнаганидан кейин 2012 йили ПСЖ сафига кўчиб ўтган. Шундан бери Парижда тўп тепиб келмоқда.
Верраттининг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Шунга қарамай, у янги чақирувга тайёр.
Фикрлар