ПСЖнинг ашаддий мухлислари раҳбариятда ўзгариш бўлишини истаяпти

ПСЖ клубининг фаол мухлислари клубнинг муваффақиятсиз натижаларидан мамнун эмас. Улар бу каби натижаларда айбдор сифатида жамоа раҳбари Носир Ал-Хелаифини кўрсатмоқда. 

"Goal.com" нашрига кўра, мухлислар амалдаги президент қўл остида келажак яратиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, улар қатарлик бизнесменни мураббий ишларига ҳам аралашишини таъкидлаб ўтган.

"Клуб ҳозир зўр даражада кўриниши мумкин. Бироқ бунинг бари вақтинчалик ҳолат. Месси 2-3 йилдан кейин футболдан кетади. Неймар пулдан бошқасини ўйламайди. Мбаппени ҳам жамоада ушлаб қолишнинг деярли иложи бўлмаяпти.

Биз жамоани қайтадан ташкил этиш керак, деб ҳисоблаймиз. Бироқ янги ПСЖ тепасида бошқа раҳбарият иш олиб бориши керак", - деди Париж клуби мухлисларидан бири.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!