ПСЖнинг навбатдаги нишони аниқ!
ПСЖ "Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, француз паржиликларнинг асосий трансфер мақсадига айланди. Ўз навбатида "Челси" Канте билан шартномани узайтирмоқчи. Унинг амалдаги битими 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.
"Transfermarkt" портали Ноголони 50 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум футболчи 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар