Қадрини ва қийматини йўқотган футболчилар

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Европа мамлакатлари лигаларида тўп тепаётган футболчиларнинг янгиланган трансфер суммалари билан таништиришда давом этади.

Бу гал ушбу портал экспертлари Испания чемпионатида нархи кескин пасайтган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, нархи энг кўп пасайган футболчи Борха Иглесиас бўлди. 30 ёшли ҳужумчининг нархи 50 фоизга – 10 миллион еврога арзонлагани қайд этилди.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда “Атлетико” вакили Тома Лемар бормоқда. Машҳур ўйинчи етти миллион еврога арзонлади ва бугунги кундаги трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Вильярреал” ўйинчиси Бен Бреретоннинг трансфер суммаси 6 миллион еврога пастлади ва энди уни олмоқчи бўлган жамоалар 10 миллион еврогача таклиф қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!