Қатар учта пенальти эвазига Иорданияни мағлуб этди ва кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпионига айланди
Осиё кубоги финали доирасида Иордания ва Қатар терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда мезбонлар 1:3 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида барча голга Акром Афиф муаллифлик қилди. Қизиғи, у голларининг барини пенальтидан киритди. Иорданияликларнинг ягона голи эса Язан ал-Наимат номига қайд этилди.
Шу тариқа, Қатар терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор Осиё кубогида зафар қучди. 2019 йил БААда ўтган турнирда улар финалда Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Фикрлар