Қатар Юлдузлар лигаси. Легионеримиз Ислом Тўхтахўжаевнинг голи "Ал-Гарафа"га 1 очко тақдим этди (гол видеоси)

Қатар Юлдузлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Ал-Гарафа" ва "Ал-Вакра" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Эътиборлиси, "Ал-Гарафа" таркибида голни легионер ҳимоячимиз Ислом Тўхтахўжаев киритди. Меҳмонлар сафида ягона гол Желсон ҳисобига қайд этилди.

Маълумот учун, "Ал-Гарафа" 4 очко билан жадвалнинг 3-ўринида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!