Қатарда сенсация кўрсатган Марокаш топ клубларга футболчи етказиб беришда давом этади
"Анже" ярим ҳимоячиси Аззедин Унаи Франциянинг "Марсель" клубига ўтишга яқин турибди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, жамоалар 22 ёшли футболчининг трансфери шартлари бўйича тўлиқ келишиб олишди.
Унга кўра, трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил қилади, "Анже" яна 2 миллионни бонус сифатида олиши мумкин. Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Марсель" билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, африкалик футболчи Қатардаги жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган Марокаш терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўлди.
Лига 1нинг жорий мавсумида футболчи жамоасининг 15 та ўйинида майдонга тушиб, фойдали ҳаракатларни амалга ошира олмади.
Фикрлар