Қатарлик ҳужумчи Азмунни ортда қолдирди ва Осиё кубоги тўпурарлари пешқадамига айланиб олди
Ads

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Осиё кубоги гуруҳ босқич 2-тури доирасида Қатар терма жамоаси Шимолий Кореяни йирик – 6:0 ҳисобида таслим этди.

Шу куни қатарликлар ҳужумчиси Алмоэз Али рақиб дарвозасига 4та гол урда ва покер қайд этди. Шу тариқа 22 ёшли футболчи ўзининг турнирдаги голлари сонини 5тага етказиб, тўпурарлар пойгасида пешқадамликни қўлга олди.

Айни дамда Алидан кейинги ўринларни икки эронлик ҳужумчи Сардор Азмун (3) ва Мехди Таремилар (2) боришмоқда.