Қизил карточка, урилмаган пенальти – Машарипов жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Саудия Арабистони чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда майдон эгалари йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Риёдликлар ҳужумчиси Абдулраззак Ҳамдаллаҳ  76-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Шунингдек, 88-дақиқада Ал-Амри ўйиндаги иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолган "Ал-Насср" қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!