"Қизилқум" ўз майдонида "Турон"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Турон" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Навоийликлар сафида Элгужа Григалашвили дубль муаллифига айланган бўлса, Музаффар Музаффаров пенальтидан бир маротаба жавоб қайтара олди.
Ушбу ғалаба натижасида "кончилар" очколари сонини 31 тага етказган ҳолда, 7-ўринга кўтарилди. Яйпанликлар 12 очко билан сўнгги поғонани банд этган.
Фикрлар