Қизиқ! "Сурхон" машғулотларни "Пахтакор" стадионида ўтказмоқда, "шерлар" эса "Жар"да шуғулланишмоқда

Термизнинг “Сурхон” жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. 5 январь куни “Сурхон” янги мавсум учун тайёргарлик жараёнига киришди. Термизликлар пойтахтда ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. Жамоа аъзолари кеча Тошкентда йиғилдилар ва тушликдан сўнг илк машғулоти ўтказилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, машғулот Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида олиб борилмоқда.

Эътиборлиси, "Пахтакор" клуби футболчилари "Жар" стадионида шуғулланишмоқда. Қизиқ, жуда қизиқ! Маълумот ўрнида, "Пахтакор" 3-9 январь кунлари Тошкентда навбатдаги йиғинда қатнашишмоқда. "Шерлар" 11 январь куни машғулотларни Туркиянинг Белек шаҳрида давом эттириш учун жўнаб кетишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!