“Қўқон-1912” клуби собиқ футболчиларини судга берди

Хабарингиз бор, “Қўқон-1912” футбол клуби собиқ легионерлари, дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан юзага келган муаммо туфайли ФИФА томонидан тақиқга учради. Жамоа ФИФА талаб қилган 24 871 евро миқдоридаги маблағни кўрсатилган ҳисоб-рақамга ўтказиб берди ва натижада ФИФА жамоага қўйилган тақиқни бекор қилди.

photo_2021-02-19_13-42-11 (2)

photo_2021-02-19_13-42-11

“Қўқон-1912” жамоаси собиқ футболчилари Боян Кнежевич ҳамда Милош Николични жамоага келтирган молиявий зарарлари ва ноқонуний ҳаракатлари учун судга берган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Хозирги кунда клуб ФИФАнинг низоларни ҳал қилиш палатасида бу ишни қайтадан очди. Туркиянинг NAZALI юридик компанияси ва адвокат жаноб Анил Динчер “Қўқон-1912” футбол клуби номидан юқоридаги суд иши бўйича вакил бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда ҳимоячи Милош Николич 2019 йилги мавсумда уч ой муддат қўқонликлар шарафини ҳимоя қилишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!