"Қўқон-1912" таркибида янги футболчилар пайдо бўлди (ФОТО)

"Қўқон-1912" жамоаси 2020 йилнинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда.

Кеча жамоа аъзолари дастлабки машғулотларни ўтказишган эди. Бугун эса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари икки маҳал машғулотларда иштирок этишди. Машғулотлар "Пахтакор" академиясига қарашли суъний қопламали майдонда ҳамда "Бунёдкор" академиясининг табиий майдонларида бўлиб ўтмоқда.

"Шунқорлар"нинг бугунги машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилган. Барча мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи, Осиё чемпиони Андрей Сидоров ҳамда ярим ҳимоячи Собит Синдаров Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан келиб қўшилишган. Ҳозирча бу футболчилар қўқонликлар кўригида бўлиб туришибди.

Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси таркибида ўтказган Муҳаммаданас Хасанов ҳам ижара муддати якунига етгач , жамоа таркибига қайтиб келган.

"Қўқон-1912" жамоаси 9 январь куни Душанбенинг "Истиқлол" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди. Яна иккита ўртоқлик ўйинлари учун спарринг рақиблар билан келишувга эришилди. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.

photo_2020-01-05_22-45-06

photo_2020-01-05_22-45-10

photo_2020-01-05_22-45-14

photo_2020-01-05_22-45-17

Манба: "Қўқон-1912" телеграм расмий канали

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!