Рабьо сўраган маош “Барса”ни ҳам қўрқитиб юборди

  • 07 Sep 16:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” майдон марказини кучайтириш мақсадида эркин агент мақомида юрган Адриен Рабьони ўз сафига қўшиб олишга уринаётган эди.

Tecno

Каталония клубида ярим ҳимояда ўйнайдиган бир неча футболчилар жароҳат туфайли узоқ муддатга майдонга тушолмайди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, франциялик 29 ёшли ўйинчининг агентлари музокара давомида каталонияликлардан ҳар мавсум учун 10 миллион евродан маош сўраган. Манбага кўра, “Барселона” бу талабни бажара олмайди. Улар Рабьо маош талабини пасайтирсагина ҳамкорлик амалга ошишини таъкидламоқда.

Ёзда “Ювентус”дан кетган Адриен трансфер ойнаси вақтида “Манчестер Юнайтед”, “Милан”, “Галатасарай”, “Интер”, “Бавария”, “Реал” ва “Ан-Наср” каби клублар билан музокара ўтказиб, улардан ҳам йилига 10 миллион евро хизмат ҳақи сўрагани сабабли келишувга эриша олмаган эди.

 

Comments

You must be logged in to commet!