Рамос "Ал-Насср"га ўтадими? Унинг келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда
"Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ҳамон Серхио Рамоснинг келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.
Маълумотларга қараганда, парижликлар раҳбарияти "Эл-капитано" билан шартномани узайтириши мумкин. Бунга сабаб қилиб испаниялик футболчи сўнгги пайтларда кўрсатаётган ишончли ўйин тахмин қилиняпти.
Шунингдек, "Ал-Насср"дан бўлаётган қизиқиш туфайли ҳам ПСЖ уни текинга қўйиб юбормаслик мақсадида янги битим таклиф этиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
36 ёшли Рамос жорий мавсум парижликлар сафида 21 ўйин ўтказди ва 1тадан гол ҳамда ассист муаллифига айланди.
Фикрлар