Рамос фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин, дея хабар беради "Defensa Central" нашри.

Манба берган хабарга кўра, футболчининг вакиллари бир неча ойлардан буён “Ал-Ҳилол” билан музокара олиб боришган, улар мавсумига 30 миллион евро маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Қайд этилишича, Рамос фаолиятини Европада давом эттирмоқчи, бироқ Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истисно этмайди.

Кеча, 2 июнь куни Рамос жамоадан кетишини маълум қилди ва бугунги “Клермон”га қарши ўйин 37 ёшли ҳимоячи учун француз клуби либосидаги охиргиси бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!