Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомашина совға қилди
Ads

Аввал хабар берганимиздек аралаш яккакурашларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказди.

Ушбу тўқнашувда Нурсултонга чеченистонлик Жангчураев Ахмат рақиблик қилди. Мазкур жангнинг 1-раундида ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

 

Эътиборлиси, Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан спортчимиз Нурсултон Рўзибоевга автомашина совға қилди.

Энди Нурсултон 22 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “WEF GLOBAL 10” турнирида иштирок этиш учун Қирғизистонга йўл олади. Мазкур мусобақада у мезбонлар вакили Ерболот Оморзаков билан куч синашади.