Рақиб жамоага ўтиб, “Барса”дан ўчимни олганман!

“Гремио” ҳужумчиси Луис Суарес 2020 йили “Барселона”дан Мадриднинг “Атлетико” клубига кўчиб ўтган эди. Ўшанда Каталония клуби раҳбарияти уругвайлик тўпурарни жамоадан кетишга мажбур қилганди.

Луис Суарес “Барса”дан қандай ўч олганини айтиб берди. 

- Ички туйғум “Атлетико”га ўтишим кераклигини айтганди. Охир-оқибат бу қарорим “Барселона”дан ўч олиш имконини берди. Ўшанда Луис Суареснинг қўлидан нималар келишини бутун Ла Лигадагиларга исботлаб қўйгандим, - деди тажрибали тўпурар.

Мадрид клубига кўчиб ўтган Луис Суарес “Атлетико”даги дебют мавсумида рақиблар ждарвозасини 21 маротаба ишғол қилиб, жамоасини чемпион қилган ва Ла Лиганинг энг зўр ўйинчиси, деб эътироф этилганди.

Луис Суарес жорий мавсумни “Гремио”да ўтказмоқда. Форвард бу жамоага йил бошида қўшилган эди. 36 ёшли ҳужумчи ҳозиргача барча турнирларда 51 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 та гол расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!