Рақиб сафига ўтган Раҳим нималар деди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини манчестерликларнинг ашаддий рақибларидан ҳисобланган “Челси” сафида давом эттирадиган бўлди.

Машҳур футболчи янги жамоага ўтганидан кейин ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Мен бу ерга келганимдан мамнунман. Фаолиятим давомида кўп нарсага эришдим. Энди “Челси” билан янгидан янги совринларни қўлга киритиш имконига эгаман. Томас Тухель қўл орстида ва “Челси” сафида янги йўлни бошланишини интизорлик билан кутяптман, - деди Раҳим Стерлинг.

Англия терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси лондонликлар билан беш йиллик шартнома имзолади.

Стерлинг “Манчестер Сити” сафида жэамоа 337 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 131 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 94 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!