Рашидов гол ҳамда ассист муаллифига айланган учрашувда жамоаси ғалаба қозонди

Қатар Кубоги доирасида "Умм-Салал" клуби "Қатар СК" майдонига сафар қилди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Умм-Салал" сафида тўп сураётган легионеримиз Сардор Рашидов мазкур беллашувда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Рашидов жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, ўз гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди. 

photo_2022-09-25_23-55-20

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shoh.Man.United
26/09/2022 09:04
Техникаси борку лекин стабиль ўйнолмайдида