Расман! 2027 йилги Осиё кубогининг қаерда ўтказилиши маълум (фото)

Бугун 1 февраль куни Баҳрайнда Осиё Футбол Конфедерациясининг 33-Конгресси ўз ишини бошлади.

ОФК Конгрессида 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди ва мезбон давлат овоз бериш орқали тасдиқланди. Унга кўра, 2027 йилги мусобақага Саудия Арабистони мезбонлик қилади. 

Шунингдек, конгрессда айни пайтда ваколат муддати 2023 йилдан 2027 йилгача бўлган Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасининг янги таркиби эълон қилинди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ОФК Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили сифатида сайланди.

сауд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!