Расман: "Атлетико" Карраскони ижарага олди!

Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Янник Карраско "Атлетико"га қайтди. Бу ҳақида "матрасчилар" расмий матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Мадрид клуби 26 ёшли хавбекни "Далянь Ифан" клубидан жорий мавсум сўнггигача ижарага олди.

Эслатиб ўтамиз, белгиялик футболчи 2015-2018 йиллар давомида "Атлетико"да тўп сурган ва 124 та ўйинда 23 та гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!