Расман!

"Ливерпуль" ҳужумчиси Доминик Соланке фаолиятини "Борнмут"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Борнмут” 21 ёшли футболчининг трансфери учун мерсисайдликларга 21 млн евро тўлашди.

Эслатиб ўтамиз, Соланке “Ливерпуль” сафига ўтган ёз “Челси”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.