Расман! "Боруссия" Дортмундга янги бош мураббий тайинланди (ФОТО)
"Боруссия" Дортмунд клубининг янги бош мураббийи сифатида Эдин Терзич тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 39 ёшли германиялик мутахассис немис гранди билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. У бу лавозимда яқинда истеъфога чиқарилган Марко Розенинг ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Терзич 2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг ёзига қадар "Боруссия"да бош мураббий вазифасини бажарган. Айнан унинг бошқаруви даврида дортмундликлар ўтган мавсум Германия кубогини қўлга киритган эди.
Фикрлар