Расман! "Челси" 4 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди

  • 11 Jun 09:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг расмий сайтида 4 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.

Tecno

Унга кўра, инглиз клуби ҳимоячилар Андреас Кристенсен ва Жейк Кларк-Салтер, ярим ҳимоячилар Даниэль Дринкуотер ва Чарли Мусонда билан хайрлашди. Айтиш кракки, ушбу футболчиларнинг шартномалари июнь ойи охирида тугайди ва шу сабабли жамоани улар эркин агент сифатида тарк этишди.

26 ёшли Кристенсен 2014 йилдан буён “Челси”да тўп суриб келаётган эди. У клуб сафида жами 161 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

24 ёшли Кларк-Салтер 2018 йилдан буён “Челси”да ўйнаб келмоқда ва клуб сафида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушган холос.

32 ёшли Дринкуотер 2017 йилдан буён "Челси"да тўп суради. У клуб сафида жами 23 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

25 ёшли Мусонда эса 2017 йилдан буён “аристократлар” сафида тўп суради ва 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!