Расман: "Челси" "Ювентус"дан футболчи харид қилди (фото)

"Челси" швейцариялик "Ювентус" ярим ҳимоячиси Денис Закария билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Қайд этилишича, томонлар жорий мавсум охиригача сотиб олиш шарти билан ижара борасида келишувга эришган.

"Мен барча "Челси" мухлисларига салом йўлламоқчиман. Лондонликлар сафида ўйнашимдан жуда хурсандман ва фахрланаман. Сизларни "Стэмфорд Бриж"да кўришни сабрсизлик билан кутяпман", - дея Закариянинг сўзларини келтирди Лондон клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!