Расман: Дани Алвес “Ювентус”дан кетди
Ads

 

“Ювентус” жамоаси бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес билан ҳамкорлик расман тўхтатди. Бу ҳақда клубнинг “Твиттер”даги саҳифасида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, томонлар ўзаро келишувга мувофиқ шартномани бекор қилди. Ўтган мавсумда Дани Алвес “Ювентус” билан Италия чемпионлигини ва мамлакат Кубогини қўлга киритди. Шунингдек, у туринликлар билан ЕЧЛ финалигача етиб борди.

Аввалроқ Дани Алвес Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.