Расман! Ди Мария собиқ клубига қайтди
Аргентиналик футболчи Анхель ди Мария эркин агент сифатида "Бенфика" жамоасига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Келишувга кўра, Ди Мария 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. 35 ёшли футболчи 2007 йилдан 2010 йилгача "бургутлар" сафида тўп сурган, кейин эса "Реал"га ўтган. Португал гранди сафида Ди Мария Португалия чемпиони бўлди ва икки марта Португалия лига кубогини қўлга киритди.
У ўтган мавсумни Туриннинг "Ювентус" жамоасида ўтказди, шунингдек, ўз терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Фикрлар